Якшанба — оила куни
Якшанба — оила куни
Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди.
Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари! Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг!
Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг.
Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади.
Унутманг, оила мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати.